date

«Манчестер Юнайтед» Угарте савдосидан 25 млн евро олиши мумкин

«Манчестер Юнайтед» Угарте савдосидан 25 млн евро олиши мумкин

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Мануэл Угартега бошқа клублар қизиқиши сусаймаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Transfer News Live Fotomacга таяниб ёзишича, 24 ёшли уругвайлик футболчини «Галатасарай» ҳамон ўз сафига қўшиб олиш ниятида. Туркия гранди Угарте бўйича ижара ва кейинчалик 25 млн еврога сотиб олиш банди киритилган таклиф билан чиқишга тайёр.

Футболчининг вазиятини франсуз «Лион» ҳамда италиялик «Наполи» ҳам диққат билан кузатмоқда. Угарте жорий мавсум Рубен Аморим жамоасида 11 та учрашувда майдонга тушди, Transfermarkt эса унинг бозор қийматини 30 млн евро деб баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Юнайтед» Угарте савдосидан 25 млн евро олиши мумкин