
Россиялик машҳур жангчи Ҳабиб Нурмагомедов якшанба куни Globe Soccer Awards тақдирлаш маросимида иштирок этди. Тадбир саҳнасида у “Монако” ярим ҳимоячиси Пол Погбага мукофотни шахсан топширди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Погба “Йилнинг камбеки” номинациясида ғолиб бўлди. Француз футболчи антидопинг қоидаларини бузганлик учун берилган дисквалификация сабабли юзага келган узоқ танаффусдан кейин майдонга қайтди.
Пол Погба “Монако” сафида ҳозирча учта ўйинда майдонга тушди. 32 ёшли ярим ҳимоячи ҳали гол ёки ассист билан ажралиб тургани йўқ.
Айни пайтда “Монако” Франция Лига 1 турнир жадвалида тўққизинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.