date

Ўзбекистон иқтисодиёти Марказий Осиёда етакчилар қаторида

Ўзбекистон иқтисодиёти Марказий Осиёда етакчилар қаторида
Жаҳон банки маълумотларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти минтақадаги энг тез ривожланаётган иқтисодиётлардан бири бўлиб қолмоқда. 2025 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ўсиши 6,2 фоиз, 2026 йилда эса 6 фоиз даражасида бўлиши кутилмоқда.

Марказий Осиё ривожланишига энг катта ҳисса қўшадиган яна бир давлат Қирғизистон бўлади. Ушбу маълумотлар Жаҳон банкининг "Европа ва Марказий Осиё иқтисодиёти: бандлик ва фаровонлик" номли ҳисоботида келтирилган бўлиб, у 13 ноябр куни Тошкентда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказида тақдим этилди.

Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Ноджи Бенхасин минтақада ишга яроқли аҳолининг сони кейинги 20 йил ичида сезиларли даражада ошишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон кенг кўламли ислоҳотлар туфайли барқарор ривожланмоқда ва бу суръатни давом эттириш учун малакали ёшларни иш билан таъминлаш муҳим аҳамиятга эга.

Жаҳон банки катта иқтисодчиси Иван Торре минтақанинг ривожланиш йўналишлари сифатида инфратузилмани яхшилаш, инсон капиталини ривожлантириш ва хусусий инвестицияларни жалб қилишни қайд этди. Прогнозларга кўра, 2026 йилда Марказий Осиёда ЯИМ ўсиш суръати тахминан 5 фоиз, 2027 йилда эса 4,6 фоиз атрофида бўлади.

Иш билан таъминлаш даражаси мўътадил, аммо барқарор бўлиб қолмоқда. Иш ўринлари яратиш борасида эса энг катта ҳисса Ўзбекистон томонидан қўшилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон иқтисодиёти Марказий Осиёда етакчилар қаторида