date

Ўзбекистонда уй-жой қурилиши тезлашди: йил давомида 16 фоиз ўсиш

Ўзбекистонда уй-жой қурилиши тезлашди: йил давомида 16 фоиз ўсиш

CMWP Uzbekistan ҳисоботига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда 2,17 млн квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди. Бу кўрсаткич бир йил ичида 16 фоизга ошган. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Қурувчиларнинг асосий фаоллиги “эконом”, “комфорт” ва “комфорт+” сегментларига тўғри келди: бозорнинг 85 фоизи, яъни 1,79 млн квадрат метри айнан шу тоифаларда шаклланди. Шу билан бирга, давлатга қарашли қурувчилар бозорга фаол кириб келаётгани сабаб мазкур сегментларда рақобат кучаймоқда.

Бизнес-класс йўналишида 2025 йилда қарийб 327 минг квадрат метр уй-жой қурилди. Таққослаш учун, 2024 йилда бу ҳажм 472 минг квадрат метрдан ошган. Ҳисоботда қайд этилишича, қурувчилар янги объектларни аввалгига нисбатан камроқ бошлаган ва босқичма-босқич амалга ошириладиган йирик лойиҳаларга кўпроқ эътибор қаратган.

CMWP Uzbekistan баҳосига кўра, бу ёндашув кейинги йилларда ҳам сақланиб қолади: бозор йирик саноат ҳудудларини ўзлаштириш ва уларни комплекс тарзда қайта қуриш ҳисобидан ривожланади.

Премиум сегментда 2025 йилда янги лойиҳалар старт олмаган бўлса-да, қурилиш ишлари давом этмоқда. Ҳозир Тошкентда олтита премиум турар жой мажмуаси барпо этилмоқда. Марказда янги ер участкалари пайдо бўлаётгани ҳамда сўнгги йилларда премиум уй-жойга талаб шакллангани девлопперларнинг ушбу йўналишга қизиқишини оширмоқда.

Нархларга келсак, ўртача ҳисобда “эконом” ва “комфорт” сегментларида 1 квадрат метр қиймати 1,1 минг долларгача, бизнес-классда 2,2 минг долларгача, премиум тоифада эса 3,3 минг долларгача баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда уй-жой қурилиши тезлашди: йил давомида 16 фоиз ўсиш