
Пенсия жамғармаси матбуот хизмати январ ойи тўловлари бўйича расмий маълумот берди. Ҳозирги тартибга кўра, пенсия пуллари одатда ҳар ой 5-санасигча пенсионерларнинг банк пластик карталарига ўтказилади, нақд тўловлар эса 4–27 январ оралиғида амалга оширилади. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.
Бироқ янги йил байрамлари сабаб 31 декабрдан 4 январгача умумхалқ дам олиш кунлари этиб белгилангани, шу боис январ пенсиялари қачон тушиши масаласи долзарблашди.
Жамғармa изоҳига кўра, пенсия харажатлари ҳар йили тасдиқланадиган “Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун асосида молиялаштирилади. 2026 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун тасдиқлангани ортидан, январ ойида пластик карта орқали оладиган фуқароларга пенсия маблағлари 5 январдан бошлаб ўтказила бошлайди.
Шу тариқа, 2026 йил 5 январдан Пенсия жамғармаси пенсия маблағларини етказиб берувчи ташкилотларни молиялаштиришни йўлга қўяди. Январ пенсиялари 5 январ куни пластик карталарга туширилади, 27 январгача эса Халқ банкининг мобил кассалари орқали ҳудудларда ёки фуқароларнинг яшаш манзилида нақд шаклда кундалик етказиб берилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.