
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида қуввати 20 МВт бўлган шамол электр станцияси қурилмоқда, деб хабар берди Энергетика вазирлиги. Мазкур станция 2026 йилда ишга туширилади.
Электр станцияси ишга тушгач, йилига тахминан 50 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Бу эса 20 мингга яқин хонадонни электр энергияси билан таъминлаш имконини беради.
Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида йилига 15 миллион кубометр табиий газ сарфи камаяди. Шунингдек, мазкур станция экологик жиҳатдан ҳам катта аҳамиятга эга бўлиб, атмосферага 22 минг тонна зарарли газларнинг чиқарилиши олди олинади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.