
2025 йилнинг тўққиз ойи давомида Ўзбекистондаги махсус иқтисодий зоналар (МИЗ) маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 45,1 триллион сўмга етказди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларида қайд этилган.
2024 йилнинг худди шу даврида эса ишлаб чиқариш ҳажми 31,6 триллион сўмдан ошган эди. Жорий йилнинг октябр ойига келиб, МИЗ таркибидаги корхоналар 5,4 миллион АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилган бўлса, импорт ҳажми 14,3 миллион АҚШ долларини ташкил этди.
Ҳозирда бундай кластерлар таркибига 1000 дан ортиқ иштирокчи киритилган. Январь-сентябрь даврида МИЗ иштирокчиларининг солиққа қадар бўлган умумий фойдаси 2,9 триллион сўмдан ошди.
Шу билан бирга, кичик саноат зоналарида ишлаб чиқариш ҳажми 13,4 триллион сўмни ташкил этди, ўтган йили эса бу кўрсаткич 10,7 триллион сўмни ташкил қилган эди. Кичик зоналар таркибига жами 3200 дан ортиқ корхона киритилган.
Экспорт ва импорт ҳажми мос равишда 2,2 миллион АҚШ долларига тенг бўлди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.