
Ўзбекистон ва Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ) умумий қиймати $3 миллиарддан ошадиган янги лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 18 ноябр куни президент Шавкат Мирзиёев ва банк раҳбари Масато Канда ўртасида бўлиб ўтган учрашувда маълум қилинди.
Ҳозирда Ўзбекистон ва ОТБ ҳамкорлигидаги лойиҳалар портфели $15 миллиарддан ошиб кетган бўлиб, ОТБ минтақадаги Ўзбекистоннинг энг йирик ҳамкорларидан бири бўлиб қолмоқда. Томонлар, шунингдек, 2026 йил май ойида Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган банк Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишини тайёрлаш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.
Шавкат Мирзиёев мазкур тадбир доирасида кенгайтирилган стратегик ҳамкорликнинг янги дастурини имзолашни таклиф этди. Ушбу дастур инфратузилмани ривожлантириш, муҳандис ва техник ходимларни тайёрлаш, аёллар ва ёшларга таълим бериш, камбағалликни камайтириш, ипотека ва хусусий секторни ривожлантириш каби йўналишларни қамраб олади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.