date

Ўзбекистонда хизматлар бозори 818,5 трлн сўмга етди

Ўзбекистонда хизматлар бозори 818,5 трлн сўмга етди
2025 йилнинг ўтган ўн ойида Ўзбекистоннинг хизматлар бозори ҳажми 818,5 трлн сўмга етди. Бу ўтган йилга нисбатан 14,4 фоизга ўсганини кўрсатади.

Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди. Бозор ўсишида энг катта ҳисса молия соҳасига тегишли бўлиб, ушбу соҳа 24,5 фоизга ўсган.

Шунингдек, алоқа хизматлари ҳам 19,6 фоизга ошган. Аҳоли жон бошига хизматлар ҳажми 21,6 миллион сўмни ташкил этди.

Тошкент шаҳри хизматлар ҳажми бўйича мутлақ етакчи бўлиб, мамлакат умумий кўрсаткичининг 38,1 фоизини ташкил этди. Пойтахтда ўсиш суръати 16,6 фоизни ташкил қилган бўлса, аҳолига кўрсатилган хизматлар ҳажми бўйича энг паст кўрсаткич Сурхондарё вилоятида қайд этилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда хизматлар бозори 818,5 трлн сўмга етди