
Ўзбекистонда ҳаво мониторинги ва чангни тозалаш технологияларини божхона тўловларидан озод қилиш бўйича янги қоидалар жорий этилди. Ушбу чора президент Шавкат Мирзиёев фармони билан тасдиқланди.
Рўйхатга махсус экологик лабораториялар учун ускуналар, автоматлаштирилган мониторинг станциялари ва чиқиндиларни назорат қилиш ускуналари ҳам киритилган. Энди кузатув постлари, чанг ва газни тозалаш қурилмалари, маҳаллий сув тозалаш иншоотлари ҳамда маиший ҳаво тозалагичларни ҳам фуқаролар, ҳам тадбиркорлар бож тўловларисиз олиб киришлари мумкин.
Ушбу ўзгаришлар маиший тозалагичлар нархини сезиларли даражада пасайтириши кутилмоқда. Аввалроқ улар учун 20 фоизлик божхона тўлови, камида 3 АҚШ доллари миқдорида белгиланган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.