date

Ўзбекистон давлат қарзи мўътадил ва бошқариладиган даражада қолмоқда

Ўзбекистон давлат қарзи мўътадил ва бошқариладиган даражада қолмоқда

Ўзбекистоннинг давлат қарзи халқаро мезонлар бўйича мўътадил ва бошқариладиган даражада баҳоланмоқда. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (МИИТ) маълумотига кўра, ўтган йил октябр ойи бошида мамлакатнинг умумий қарз мажбуриятлари 75,4 млрд долларни ташкил этган. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Вазирлик қайд этишича, ушбу сумманинг 37,4 млрд доллари давлатнинг ташқи қарзига тўғри келади. Қолган 38 млрд доллар эса давлат кафолатисиз жалб қилинган маблағлар бўлиб, хусусий ҳамда давлат корхоналари қарзлари ҳисобланади.

Давлат қарзининг ЯИМга нисбати қарийб 26% атрофида бўлиб, бу макроиқтисодий барқарорликка доир халқаро хавф чегараларидан анча паст экани таъкидланди.

МИИТга кўра, давлат қарз маблағлари ҳисобидан 2017–2025 йилларда 1,5 минг км дан ортиқ автомобиль йўллари реконструкция қилинди, 470 км темир йўл электрлаштирилди, ичимлик суви таъминоти инфратузилмаси янгиланди. Шунингдек, Boeing 787-8 самолётлари, Talgo поездлари, электровозлар, метро вагонлари ва бошқа техникалар харид қилинган.

Сўнгги саккиз йил давомида сув каналлари янгиланиб, замонавий иссиқхоналар ва агро-корхоналар ташкил этилгани қайд этилди. Натижада 2 млн дан ортиқ иш ўрни яратилгани, экспорт 270% га ошгани, аҳоли жон бошига ЯИМ эса 418% га кўтарилгани билдирилди.

Вазирликка кўра, келгусида ресурсларни жалб этиш жараёни парламент назоратини кучайтириш, шаффофликни таъминлаш ҳамда лойиҳаларнинг ҳолати бўйича мунтазам ахборот эълон қилиб бориш билан бирга олиб борилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон давлат қарзи мўътадил ва бошқариладиган даражада қолмоқда