date

Ўзбекистоннинг олтин захираси 10 тоннага бойиди: WGC маълумотлари

Ўзбекистоннинг олтин захираси 10 тоннага бойиди: WGC маълумотлари

2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида дунё бўйича марказий банкларининг олтин сотиб олиш статистикасига оид сўнгги маълумотлар эълон қилинди. WGC (Жаҳон Олтин Кенгаши) хабарига кўра, дунё бўйлаб марказий банклар бир нечта ой давомида олтин захираларини кенгайтиришга давом этмоқда, ва ноябрь ойида умумий ҳажмда 45 тонна олтин сотиб олинган.

Мазкур статистикага кўра, Ўзбекистон ноябрь ойида 10 тонна олтин сотиб олиб, ушбу соҳада Полша (12 тонна) ва Бразилия (11 тонна)дан кейин учинчи ўринни эгаллади. Ўзбекистоннинг кейинги рақибларидан эса Қозоғистон (8 тонна), Қирғизистон (2 тонна), Чехия (2 тонна), Хитой (1 тонна) ва Индонезия (1 тонна) марказий банклари ҳамда давлатлари жой олди.

Ўзбекистоннинг олтин сотиб олиши мамлакатнинг валюта захираларини мустаҳкамлаш, иқтисодий хавфсизликни ошириш ва иқтисодиётнинг геосиёсий рисклардан ҳимоя қилишга хизмат қилмоқда. Ушбу қарор, шунингдек, дунё бўйлаб молиявий ноаниқликлар ва геосиёсий стресслар ҳамда долларга бўлган қарамликни камайтириш мақсадларига ҳам мос келади.

Бундан ташқари, Иордания (2 тонна) ва Қатар (1 тонна) марказий банклари олтиннинг соф сотувчилари сифатида қайд этилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистоннинг олтин захираси 10 тоннага бойиди: WGC маълумотлари