date

Европа Иттифоқи Ўзбекистонга 7 млн евро ажратди

Европа Иттифоқи Ўзбекистонга 7 млн евро ажратди
Европа Иттифоқи Ўзбекистонга 2020–2030 йиллар учун қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясини қўллаб-қувватлаш мақсадида 7 миллион евро миқдорида грант ажратди. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов билан учрашувда маълум қилди.

Мазкур грант Европа Иттифоқининг Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш бўйича умумий қиймати 20 миллион еврога тенг лойиҳасининг бир қисми ҳисобланади. 2023 йилда Европа Иттифоқи томонидан 6 миллион евро ажратилган эди, қолган 7 миллион евро эса 2026 йилда амалга ошириладиган ислоҳотлар муваффақиятли бажарилиб, белгиланган мақсадларга эришилганда тақдим этилади.

"Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги тизимини бошқариш инвестицияларни жалб қилиш, барқарорликни таъминлаш ва экспорт рақобатбардошлигини ошириш учун ниҳоятда муҳимдир, айниқса, ЖСТга қўшилиш доирасида", деди Тойво Клаар.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Европа Иттифоқи Ўзбекистонга 7 млн евро ажратди