19:15 / 31.07.2018
3 862

Жанубий Кореяда бизнес қандай бошқарилади?

Жанубий Кореяда бизнес қандай бошқарилади?
Бир неча ўн йилликлар давомида Корея Япония соясида яшади. Бироқ ўзига хос “чосин” тамойили уни бизнес учун бетакрор мамлакатга айлантирди.

Ғарбий компаниялардаги муҳим жиҳат –самарадорлилик ва рационаллик. Шарқ тадбиркорлари учун эса ўзаро муносабат ва одоб-аҳлоқ кодекси муҳимроқ. Шарқдаги раҳбарлар билан узоқ муддатли, ўзаро ишончга қурилган муносабатларни ўрнатиш учун Шарқнинг ишбилармонларга хос маданияти ва музокаралар ўтказишнинг нозик жиҳатларини билиш керак.

«Кибун» ёки ғурур, юз - корейс маданиятининг ўзига хос жиҳати. «Кибун» - корейс маданиятига хос бўлган бу тушунча жамиятнинг барча жабҳаларига сингиб кетган. У ғурур, юз ва одамнинг ички ҳолати билан бевосита боғлиқ. Корейслар тинчлик ва уйғунлик атмосферасини яратиш ва уни қўллаб-қувватлашга катта аҳамият қаратишади. Ишбилармонликка оид муносабатларда ўзга кишининг «кибуни»га тегмаслик муҳим. Раҳбар ходимларининг кибунини шикастлантирмасликка эътибор бериши керак. Ўз навбатида, улар ҳам ҳурмат билан муносабатда бўлишлари ва раҳбарларининг «кибун»и зарар кўрмаслигига ҳаракат қилишлари лозим.

Хорижликлар мулоқотнинг нозик жиҳатларини ёдда тутишлари ва ҳатто бу билан ҳақиқатни бироз безашга тўғри келган тақдирда ҳам доимо уйғунлик атмосферасини қўллаб-қувватлашлари керак.

Кибун тушунчаси билан боғлиқ яна бир сўз бу – нунчхи. У ўзга инсон кибунини аниқлаш қобилияти. Бунинг учун унинг овоз оҳанги, имо-ишораларини кузатиш керак бўлади. Нунчхи ишга оид музокаралар муваффақиятида катта аҳамиятга эга. Бу Ғарбдаги ижтимоий интеллект концепциясига ўхшаб кетади.

Ёю эса корейс маданиятининг муҳим жиҳати бўлиб, у ҳатто мураккаб вазиятларда ҳам хотиржамликни сақлай олиш қобилияти, ички кучни англатади. Уни намойиш этувчи раҳбар ўзининг ижобий жиҳатларини намоён этади. Ёюни Конфуций таълимида ҳам учратиш мумкин:

“Кўнгли очиқ эркак доимо эзгу ҳаракатлар тўғрисида, оддий одам эса қулайлик ҳақида ўйлайди”.


Яхши раҳбарнинг яна бир қимматли жиҳати – чонсин. У қатъийлик, ақлий қувват ва жанговар руҳни англатади. Бир неча ўн йиллар давомида Корея Япония соясида яшаб келди. Кучли чонсин туфайли улар ўзларининг шахсий, бетакрор ўзига хос маданиятини яратишди. Корейс поп-мусиқаси ва драмаси муваффақиятига қараганда у бутун дунёда таассурот уйғота олди.

Фото: 123RF
Японларга ўхшаб корейс раҳбарлари ҳам барларда ишга оид муносабатларни ривожлантирадилар. Корейслар новербал (имо-ишорали) мулоқотга диққат қаратишгани сабаб ҳақиқий шахс одам маст ҳолатда бўлганида пайдо бўлади, дея ҳисоблайдилар. Ходимлар ярим тунгача қолиб, маст раҳбарларини уйларига кузатиб қўйишлари керак. Баъзи корейслар учун ичишни билиш яхши ишлаш кўникмасига қараганда юқори туради.

Корейслар ҳам японлар ҳам ҳар доим таъзим қилишади. Қисқа эгилиш ва бошни эгиш кифоя. Ташриф қоғозларини алмашаётганда бу қоидага амал қилиш муҳим. Ўзганинг ташриф қоғозини буклаш, уни чўнтак ёки кармонга солиш одобсизлик саналади. Ташриф қоғозлари учун махсус идишга эга бўлиш ортиқчалик қилмайди.

Ишга оид учрашувларга кичик совғалар олиб келиш мумкин. Бироқ шуни ёдда тутиш керакки, Кореяда коррупция кенг тарқалган ва кўпинча таъсирга эга тадбиркорларни пора олишда айблайдилар. Совғани тўғри қабул қилишни ҳам билиш керак. Совғани қабул қилаётган одамнинг қўли совға бераётган одам қўлига нисбатан пастроқда бўлиши лозим.

Бошқарувнинг корейсча услуби кўп жиҳатдан японларникига ўхшаш. Чунки уларнинг ҳар иккисига ҳам конфуцийлик мафкураси кучли таъсир кўрсатган. 1910 йилдан 1945 йилгача Корея япон колонияси бўлган. Ҳар икки мамлакат ҳам умумий маданий мерос – конфуцийлик ва буддизмга эга. Конфуций таълимоти мулойимлик, сабр, итоаткорлик ва бўйсуниш аҳамиятини намоён этади ҳамда иерархик, авторитар ва Кореядаги патерналист маданиятининг мустаҳкамланишига хизмат қилади. Ташкилий тузилма анча марказлашган, бошқарув раҳбариятнинг энг юқори даражаларида тўпланган (Chen, 2004; Cho and Yoon, 2001). Компания катта дўстона оила сифатида тасвирланиб, у ерда директор ёки президент патриарх ёки ота ролини ўйнайди.

Кореяда бошқарувга нисбатан иерархик ва патерналист ёндашув қабул қилинган. Хофстеде Жанубий Кореяни ҳукуматдан нисбатан юқори узоқлик даражасига эга мамлакат сифатида таснифлаган (60). Бу корейс маданияти иерархияни қўллаб-қувватлаши, одамларга уларнинг ижтимоий мавқеидан келиб чиққан ҳолда муносабатда бўлишни англатади. Менежер жамоанинг бир бўлиб ишлашини ва аъзоларининг яхши иш муносабатларини таъминлаши лозим. Уйғунликнинг бу концепцияси турли даража вакиллари ўртасида инва деб номланади. Менежерлар ўз ходимлари билан ҳар томонлама қизиқишлари, ходимлар эса содиқлик ва итоаткорликни намойиш этишлари керак. Корейс ходимлари японларга қараганда ўз компанияларига содиқроқ ҳисобланади.

Японияда бўлгани каби Кореяда ҳам раҳбарлар гап қарор қабул қилиш ҳақида борар экан, консенсус (келишув)га ҳаракат қилишади. Келишув сабаб масъулият муайян қарорни қабул қилишга таъсир этувчилар ўртасида тақсимланади. Конфуцийликка кўра, гуруҳ эҳтиёжи муайян одам эҳтиёжига қараганда юқори туради. Бу фалсафа корейс бизнесида кенг тарқалган. Бундай жамоавий ёндашув норасмий мулоқот ва алоқаларни ўрнатишда ҳам амал қилади. Корпоратив маданият компания сахунида ўз аксини топади, у ерда олий вазифалар, мақсад, асосий қадрият ва ишонч санаб ўтилади. Сахун менежер ва ходимлар амал қилиши керак бўлган қўлланма вазифасини бажаради.

Фото: 123RF
Муносабатларни ўрнатиш жараёни хитойча тамойил – гуаньсини эсга солади. Биринчидан, инмэк – умумий ижтимоий алоқалар тизими мавжуд. Иккинчидан, ёнго – қариндошчилик, университет, мактаб ва маҳаллий алоқаларга асосланган муносабатлар бор. Ва ниҳоят, ёнчжуль — шахсий манфаатни кўзлаб, афзалликларга эга бўлиш учун ўрнатиладиган муносабатлар. Бир мактаб ва коллежга борган одамлар бор, уларни ўзгача муносабатлар боғлаб туради. Сонбэ (катта) ва хубэ (кичик)лар ўртасидаги алоқа Хитойдаги цяньбэй ва хоубэйга, Япониядаги сенпай (катта) и кохай (кичик)ка ўхшайди.

Бироқ корейслар ғарб таъсирига анча очиқроқ. Балки бу интернационализация ва конгломератлар натижасидир. Корейсларнинг янги авлоди ғарб маданиятини тобора фаолроқ қабул қилмоқда ва иш ҳамда шахсий ҳаёт ўртасидаги мувозанат, ишда ўз ўрнига эга бўлишни талаб этмоқда. Корейс хизматчилари ғарбдаги ҳамкасбларига қараганда келишув услубига мойилроқ (Kirkbride et al., 1991). Бироқ америкалик ҳодимлар ўртасида яқинда ўтказилган тадқиқотларга қараганда, АҚШдаги раҳбарлар ҳам можаро талаб этмайдиган услуб тарафдори. Бу америкалик менежерларнинг бошқа мамлакатлардаги ҳамкасблари ҳамда глобализация натижасидир (Paul et al. 2004).

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Жанубий Кореяда бизнес қандай бошқарилади?