
Аргентиналик ҳужумчи Лаутаро Мартинеснинг икки голи "Интер"га Италия чемпионатининг 13-тури доирасида сафарда "Пиза" устидан ғалаба қозонишга ёрдам берди. "Интер" сардори клуб сафида барча расмий турнирлар ҳисобида 163-голини уриб, жамоа тарихида тўртинчи ўринга кўтарилди.
У Сандро Матццолани (162 гол) ортда қолдирди. Жамоа тарихида Лаутародан олдинда фақат уч футболчи қолди: Жузеппе Меацца (284 гол), Алессандро Алтобелли (209 гол) ва Роберто Бонисенга (173 гол).
Лаутаро ушбу учликка яқинлашишни келаси баҳоргача амалга ошириши мумкин. Кейинги турда "Интер" 6-декабр куни "Комога" қарши ўз майдонида ўйин ўтказади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.