date

Женнифер Лопес ва Трампнинг ўғли Ҳиндистоннинг энг бадавлат оиланинг қизини тўйида иштирок этди

Женнифер Лопес ва Трампнинг ўғли Ҳиндистоннинг энг бадавлат оиланинг қизини тўйида иштирок этди
Ҳиндистоннинг Удайпур шаҳрида мамлакатдаги иккинчи энг бадавлат оиланинг қизи Нетра Мантенанинг дабдабали тўйи бўлиб ўтди. У фармацевтика саноати магнатининг қизи бўлиб, ИТ-тадбиркор Вамси Гаридажуга турмушга чиқди.

Тўй маросимида машҳур қўшиқчи Женнифер Лопес, Болливуд юлдузлари ҳамда Cirque du Soleil актёрлари саҳнага чиқди. Меҳмонлар орасида АҚШ  президенти Доналд Трампнинг ўғли ҳам қатнашган.

Нодир меҳмонлар ва ҳашаматли саҳна кўринишлари билан ажралиб турган ушбу маросим тахминан 9 миллион долларга тушгани айтилмоқда. Тўй Ҳиндистондаги энг эсда қоларли ижтимоий воқеалардан бири сифатида тилга олинмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Женнифер Лопес ва Трампнинг ўғли Ҳиндистоннинг энг бадавлат оиланинг қизини тўйида иштирок этди