Марказий банк ҳисоботига кўра, Швейцария Ўзбекистоннинг асосий экспорт бозори бўлиб қолмоқда.
Йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича унга мамлакат умумий экспортининг 31 фоизи тўғри келди. Таққослаш учун, Хитойга 18 фоиз, Россияга эса 16 фоиз тўғри келган.
Мамлакат Швейцарияга пулга чаққанда 1,5 млрд АҚШ долларилик маҳсулотлар сотди. Таққослаш учун, бу Осиёдаги барча мамлакатларга экспортдан (1,3 млрд доллар) кўпроқ ва МДҲнинг барча давлатларига экспорт ҳажмидан бироз камроқ (1,6 млрд доллар).
Ўзбекистоннинг Швейцарияга асосий экспорт маҳсулоти - қимматбаҳо металлар, хусусан, олтин бўлиб қолмоқда. Улар умумий ҳажмнинг 30 фоизига тенг бўлди.
«I чоракда ўртача нархлар бўйича ҳисобланган олтин сотиш ҳажми - 30 тонна, II чоракда - 6,6 тоннани ташкил қилди», - дейилади МБ ҳисоботида.
Биринчи чоракда олтиннинг жаҳон нархлари ўртача бир троя унцияси учун 1 330,7 долларни, иккинчи чоракда - 1 307,2 долларни ташкил этиб, 1,8 фоизга тушиб кетди.
Шунга кўра, агар жорий йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистон 1,2 млрд долларлик қимматбаҳо металларни (умумий ҳажмдан 44%) экспорт қилган бўлса, кейинги 3 ой ичида эса - фақат 310 млн долларлик (12,3%) маҳсулотлар экспорт қилинди.
II чоракдаги пасайишларга қарамасдан, қимматбаҳо металлар бутун ярим йиллик якунлари бўйича мамлакат экспортининг асосий маҳсулоти бўлиб қолди - 1,5 млрд доллар. Бу Швейцарияга амалга оширилган экспорт ҳажми билан баробар. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистоннинг олтини қанча?

Ўзбекистон уч йилда қанча олтин экспорт қилгани маълум бўлди

Ўзбекистон шу йилнинг январь-февраль ойларида 1,2 млрд долларлик олтин сотди

Ўзбекистон 2019 йилни олтинни фаол сотиш билан бошлади

Ўзбекистон импорт учун 15 млрд доллар сарфлади

Ўзбекистон Швейцарияга қанча олтин сотди?