Камала Ҳаррис яна президентликка номзодини қўйиши мумкин

1 дақиқа ўқиш302
Камала Ҳаррис яна президентликка номзодини қўйиши мумкин

Камала Ҳаррис яна президентликка номзодини қўйиши мумкин

АҚШнинг собиқ вице-президенти Камала Ҳаррис келажакда президентликка номзодини яна қўйиши мумкинлигини билдириб, сиёсий саҳнада яна фаол иштирок этиш эҳтимолини очиқ қолдирди. Бу ҳақда сиёсатчи BBC нашрига берган суҳбатида сўз юритди.

Ҳарриснинг таъкидлашича, у ҳали сиёсатдан бутунлай четга чиқишни режалаштираётгани йўқ, аксинча, жамиятга хизмат қилиш унда қонда бор туйғу эканини қайд этди.

“Мен бутун фаолиятимни одамларга хизмат қилиш билан ўтказганман ва бу менинг табиатимда бор. Буни ўзимдан айиролмайман”, — деди у интервью давомида.

Ундан “Қачондир Оқ уйни бошқарадиган биринчи аёл бўла оласизми?” деб сўралганида эса Ҳаррис шундай жавоб қайтарди: “Эҳтимол, ҳа”. Бироқ у ҳозирча президентликка расмий номзод бўлиш ёки бўлмаслик ҳақида якуний қарор қабул қилмаганини таъкидлади.

Маълумот учун, АҚШдаги навбатдаги президентлик сайлови 2028 йилда ўтказилади. Шу муносабат билан Ҳаррис сиёсий фаолиятда янги босқични бошлаш ёки бошқа йўналишда фаолият юритиш ҳақида ҳали ўйлаб кўраётганини айтди.

“Хизмат қилишнинг кўп усуллари бор, аммо мен келажакда айнан нимани танлашимни ҳали ҳал қилмаганман”, — дея қўшимча қилди у.

Ҳаррис шунингдек, ўз номзоди Демократик партия учун аҳамиятсиз ёки кучсиз деб ҳисобланиши ҳақидаги фикрларга жавоб қайтарди. Унинг сўзларига кўра, у сўров ва таҳлилларга эмас, балки ишонч ва ҳаракатга таянади.

“Агар мен фақат сўров натижаларига қараганимда, эҳтимол, биринчи ёки иккинчи лавозимга ҳеч қачон номзодимни қўймаган бўлардим. Ҳозир эса мен бу ерда турибман”, — деди Ҳаррис.

Суҳбат давомида у амалдаги президент Доналд Трамп фаолиятини ҳам танқид қилди. Ҳарриснинг фикрича, Трамп федерал идораларни шахсий мақсадларида қўллаб, айрим бизнес ва ташкилот раҳбарларини босим остида қолдирган.

“Кўпчилик одамлар ҳали у ҳокимиятга қайтмасидан олдиноқ унинг олдида тиз чўкди. Улар ҳокимиятга яқин бўлишни ёки жавобгарликдан қочишни хоҳлашди”, — деди Камала Ҳаррис.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги президентлик сайловида Камала Ҳаррис 48,43 фоиз овоз тўплаган, аммо Доналд Трамп ғалаба қозонганди. Шу боис энди у сиёсий реванш ҳақида жиддий ўйлаётгани кузатилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?