
Англия Премер-лигасининг навбатдаги турида "Брентфорд" жамоаси ўз майдонида кучли рақиб – "Ливерпул"ни қабул қилди ва муҳим ғалабага эришди. Учрашув Лондондаги "Gtech Community Stadium"да бўлиб ўтди ва унда 3:2 ҳисобида мезбонлар ғалаба қозонди.
"Брентфорд" сафида голларни Данго Уаттара 5-дақиқада, Кевин Шаде 45-дақиқада ва Игор Тиаго томонидан 60-дақиқада (пенальти) киритилди. "Ливерпул" эса Милош Керкес томонидан 45+5-дақиқада ва Муҳаммад Салоҳ томонидан 89-дақиқада урилган голлар билан жавоб қайтарди.
Статистик маълумотларга кўра, Ливерпул тўпни кўпроқ эгаллаган (66%) ва 481 та пас бажарган бўлса-да, "Брентфорд" 17 та зарба бериб, ҳужумда фаолроқ ҳаракат қилди. Ушбу натижадан сўнг Ливерпул 15 очко билан 6-ўринга тушиб кетди, Брентфорд эса 13 очко билан 10-поғонада бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!