
"Ливерпул" Англия Премер-лигаси 10-турида "Брентфорд" майдонида 3:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Ушбу учрашув 25-октябрь куни "Brentford Community" стадионида бўлиб ўтди.
Euro-football.ru маълумотига кўра, Ливерпул бу баҳсга фаворит сифатида кириб келган эди. Учрашувнинг 5-дақиқасида "Брентфорд" ҳужумчиси Данқо Уаттара ҳисобни очди.
Биринчи бўлим охирида Кевин Шаде иккинчи голни урди ва мезбонлар 2:0 ҳисобида олдинга чиқди. Ливерпулнинг биринчи жавоб голи 45-дақиқада Милош Керкес томонидан киритилди.
Иккинчи бўлимда "Брентфорд" ҳужумчиси Игор Тяқо 60-дақиқада пенальтидан гол урди ва ҳисоб 3:1 кўринишини олди. 89-дақиқада Моҳамед Салаҳ Ливерпулнинг иккинчи голига муаллифлик қилди, бироқ бу натижани ўзгартирмади.
Ушбу натижадан сўнг "Ливерпул" 15 очко билан турнир жадвалида олтинчи ўринга тушди. "Брентфорд" эса 13 очко тўплаб, ўнинчи ўринга кўтарилди.
Маълумот учун, Ливерпул аввалги бешта ўйинда Брентфорд устидан кетма-кет ғалаба қозонган эди. Шу билан бирга, жамоа сўнгги учрашувда "Айнтрахт"ни 5:1 ҳисобида енгиб, тўрт ўйинлик мағлубиятлар сериясига барҳам берган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!