3 742
Ўзбекистонда микроқарзнинг энг юқори миқдори 50, микрокредитнинг эса 300 млн сўмгача оширилди
Фото: «Ҳуқуқий ахборот»
Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январгача «Молиявий оммабопликни оширишнинг миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.
2019 йил 1 августдан қуйидаги тартиблар жорий этилади:
микроқарзнинг энг кўп миқдори 50 миллион сўмгача, микрокредит 300 миллион сўмгача ва микролизинг 600 миллион сўмгача оширилади (ҳозирги кунда микроқарзнинг миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан (20 миллион 273 минг сўм), микрокредит энг кам ойлик иш ҳақининг минг бараваридан (202 миллион 730 минг сўм) ошиши мумкин эмас);
микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги ариза 15 иш кунида кўриб чиқилади (бугунги кунда бу муддат 30 кун);
микрокредит ташкилотлари барча ишончли кредитларнинг улар шакллантирган устав фондига фоиз нисбатини мустақил белгилайди;
акциядорлик жамияти шаклидаги микрокредит ташкилотларига корпоратив облигацияларни чиқариш ва уларни фақат юридик шахслар ўртасида жойлаштириш ҳуқуқи берилади.
Шунингдек, микрокредит ташкилотлари учун қуйидагиларга рухсат берилади:
- банклар, суғурта компаниялари ва бошқа молия ташкилотларнинг агенти сифатида қатнашиш;
- чакана хизматлар, нақдсиз шаклда кўрсатиладиган микромолиявий хизматлар марказларини очиш;
- банк ва кредит ташкилотлари жисмоний шахсларга онлайн-кредитлар (микроқарзлар) бериш ҳуқуқига эга.
Қарорга мувофиқ, қуйидагилар тақиқланади:
- жисмоний шахсларга хорижий валютада кредит (қарз) бериш ва мажбуриятларни хорижий валютада ҳисобга олиш;
- нобанк кредит ташкилотлар томонидан қисқа муддатли микромолиявий хизматлар таъминотига кўчмас турар жой мулкини гаров сифатида қабул қилиш;
- илгариги кредитлар бўйича қарздорлик бўлганида жисмоний шахсларга янги микромолиявий хизматлар кўрсатиш.
2019 йил 1 октябргача жисмоний шахсларнинг кредитлар (қарзлар) юзасидан қарз юкининг, фоизларнинг энг юқори ставкалари бўйича ўсишини чеклаб туришга оид меъёрлар ишлаб чиқилади.
2019 йил 1 декабргача банкларда дастлабки идентификациядан ўтган жисмоний шахсни кредит ташкилотлари томонидан масофадан туриб идентификациялаш механизми жорий этилади.
Бундан ташқари, «Нобанк кредит ташкилотлари тўғрисида»ги қонун ишлаб чиқилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди