2020 йилдан бошлаб, Ўзбекистондаги ҳар бир банкда кенг кўламли трансформация дастури амалга оширилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида айтиб ўтди.
«Афсуски, банк тизими рақамли технологияларни қўллаш, янги банк маҳсулотларини жорий этиш ва дастурий таъминотлар бўйича замон талабларидан, 10-15 йил орқада қолмоқда», – деди давлат раҳбари.
Таъкидланишича, банк тизимида тадбиркорларни қўллаб-қувватлайдиган «лойиҳалар фабрикаси» фаолиятини йўлга қўйиш керак.
2019 йилда «Саноатқурилишбанк» билан бўлгани каби, 2020 йилда Миллий банк ва Ипотека-банк ўз евробондларини чиқариши маълум қилинди.
Шунингдек, давлат улушига эга бўлган банклар босқичма-босқич стратегик инвесторларга сотилади. «Мана шуни ҳамма билиши керак. Сотмасак, ривожланиш бўлмайди. Инвестор бўлмаса, ривожланиш бўлмайди. Ҳалол-пок, энг ривожланган давлатлардан банк соҳаси бўйича инвесторларни олиб келамиз», – деди президент.
«Банк соҳасидаги ислоҳотларнинг асосий мақсади – тижорат банкларини «мижоз учун ишлаш»га ўргатишдан иборатдир.
Соҳа учун замонавий кадрлар тайёрлаш мақсадида, Банк-молия академияси хорижий мутахассислар билан биргаликда тўлиқ қайта ташкил этилади.
Шунингдек, давлат банкларида замонавий банк амалиёти, менежменти ва хизматларини жорий қилиш учун раҳбарлик лавозимларига хорижий етакчи молия институтларининг малакали мутахассисларни жалб этиш бошланди ва бу жараён изчил давом этади.
Банкларда ахборот технологияларини кенг татбиқ этиш орқали, уларнинг дастурий таъминотларини тубдан янгилаш лозим.
Шу йил 1 июлга қадар «кредит тарихи» ахборот тизимини тўлиқ ишга тушириш зарур.
Аҳолида банк тизимига нисбатан ишончни шакллантириш ва банклар фаолиятига четдан аралашишга чек қўйиш керак», – дея қайд этди Шавкат Мирзиёев. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади