“Real Sanjik” вақтинча ҳибсга олинди

1 дақиқа ўқиш555
“Real Sanjik” вақтинча  ҳибсга олинди

Таниқли блогер “Real Sanjik” тахаллуси билан танилган С.К. вақтинча ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 26 ноябрь куни соат 19:00 ларда Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган махсус рейд давомида блогер ушланган. Жабрланувчилар уни товламачилик ва ўқотар қуролларни ноқонуний сақлашда гумонламоқда.

Ташановнинг айтишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳодиса юзасидан расмий изоҳ бериш билан бирга, процессуал қоидаларга қатъий амал қилиши зарур.

Бундан олдин ҳам блогер номига боғлиқ шов-шувли воқеа жамоатчилик эътиборини торткен эди. 2024 йил август ойида 1997 йилда туғилган Ш.Р. маъшуқаси Ш.А.га уйланишини ваъда қилиб, унинг ишончидан фойдаланган. Уйини яширин тарзда блогер “Real Sanjik”га 240 минг долларга сотиб юборган.

Шов-шув кетгандан сўнг блогер уйни болалар уйига ҳадя қилишини айтган, аммо ҳужжатларни топширмагани маълум бўлган.

Бу иш бўйича Ш.Р.га нисбатан фирибгарлик моддаси билан жиноят иши очилиб, тергов давомида унинг бошқа қурбонлари ҳам аниқланган.

21 ноябрь куни суд ҳукми ўқилди: Ш.Р. 9 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди ва жазони умумий тартибдаги колонияда ўтайди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?