date

Саида Раметова Жумадулла Раметовнинг 70 йиллик юбилейини нишонлашди

Саида Раметова Жумадулла Раметовнинг 70 йиллик юбилейини нишонлашди

Машҳур актриса Саида Раметова яқинда турмуш ўртоғи Жумадулла Раметовнинг 70 ёшга тўлгани муносабати билан уларнинг 70 йиллик юбилейини нишонлашди. Ушбу қувончли лаҳзалардан Instagram ижтимоий тармоғига видео ҳам жойлаштирилди.

Тадбирда Маданият вазирлиги томонидан Жумадулла Раметов “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони билан мукофотланди. Шунингдек, улар бош неваралари Сарвараойнинг тўйи бўлаётганини, куёвларининг эса Азизбек эканлигини маълум қилдилар.

Саида Раметова ушбу кунда ўзини жуда хурсанд ҳис қилганини, ёшлар бахтли бўлишини, яхши эваралар берилишини тилаб, бешик тўй ва ақиқа тўйларига ҳам етказишини, Оллоҳ насиб этса, бувижон сифатида набира тўйларини ўтказиш насиб қилишини қўшимча қилди.

Актриса Жумадулла Раметов билан 45 йил давомида турмуш қурганини, шу давр мобайнида биргаликда санъатда фаолият олиб борганини, шунингдек, ҳаётида бахтли аёл ва бахтли актриса эканлигини таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Саида Раметова Жумадулла Раметовнинг 70 йиллик юбилейини нишонлашди