date

Пол Скоулз МЮ учун ярим ҳимоячини танлади

Пол Скоулз МЮ учун ярим ҳимоячини танлади
Манчестер Юнайтеднинг афсонавий собиқ футболчиси Пол Скоулз жамоа учун қайси ярим ҳимоячини кўришни исташини айтиб ўтди. "Қизил иблислар"нинг трансфер мақсадлари рўйхатида "Брайтон"дан Карлос Балеба, "Ноттингем Форест"дан Эллиот Андерсон ва "Кристал Пэлас"дан Адам Уортон бор.

Скоулзнинг танлови сўнгги номзод – Адам Уортон устида тўхтади: "Эҳтимол, мен Уортонни танлардим", – дейди манкуниянликларнинг собиқ юлдуз ярим ҳимоячиси Sky телеканалига берган интервюсида. Transfermarkt портали маълумотига кўра, 21 ёшли Карлос Балеба ва Адам Уортоннинг трансфер қиймати 60 миллион еврога тенг, 23 ёшли Эллиот Андерсон эса 45 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Пол Скоулз МЮ учун ярим ҳимоячини танлади