
"El Chiringuito" тарқатган маълумотларга кўра, "Барселона"да Ханс-Дитер Флик атрофидаги вазият кун сайин мураккаблашиб бормоқда. Клуб ички манбалари таъкидлашича, мавсум якунланганидан кейин немис мутахассисининг жамоани тарк этиши эҳтимоли қолишидан анча юқори.
Флик сўнгги ойларда жамоанинг беқарор ўйинлари сабаб жиддий танқидлар ва босим остида қолмоқда. Унинг фикрича, айрим эътирозлар мутлақо ноадолатли ва жамоа ичидаги айрим ҳолатлар қасддан ёмонлаштириб кўрсатилаётган. Шу билан бирга, ишончли манбалар айтишича, мураббийнинг Ламин Ямал ҳамда Роберт Левандовски билан муносабатларида ҳам муайян совуқлик сезилаётгани вазиятни янада кескинлаштирмоқда.
Клуб раҳбарияти — президент Жоан Лапорта ва спорт директори Деку — эса эҳтимолий алмаштирувчилар рўйхатини ўрганишни бошлаб юборган. Асосий даъвогар сифатида Луис Энрике тилга олинмоқда, аммо ПСЖ ундан осонликча воз кечишни истамаяпти. Шунга қўшимча, "Комо"да муваффақиятли ишлаётган Сеск Фабрегас ҳам янги кузатув остидаги номзодлар қаторига киритилган.
Каталония клуби атрофидаги таҳликали вазият яқин орада янада очиқ-ойдин тус олиши кутилмоқда. Мавсум охиригача жамоанинг натижалари Флик тақдирида ҳал қилувчи рол ўйнаши айтилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.