date

Муниса Ризаева илк бор ўғлининг юзини мухлисларга кўрсатди

Муниса Ризаева илк бор ўғлининг юзини мухлисларга кўрсатди
Ўзбекистонлик машҳур хонанда Муниса Ризаева ўғлининг бир ёшга тўлгани муносабати билан илк бор унинг суратини мухлисларига кўрсатди.

У ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида ўғлига бағишлаб юракдан чиққан тилаклар ёзди. "Бугун сени қўлларимда тутиб, Аллоҳ учун ҳеч нарса имконсиз эмаслигини англадим", — дея бошланади хонанданинг самимий изоҳи.



Муниса ўғлини узоқ йиллик орзу ва дуо натижаси деб атаб, унга меҳр ва барака, бахт, омад тилади. "Сен менинг қалбимсан, ҳаётимнинг мазмунисан", — деб ёзди у.

Санъаткор ўз изоҳида фарзандининг ҳаёти ёруғ бўлишини, Аллоҳ ҳимоясида улғайишини истаётганини билдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Муниса Ризаева илк бор ўғлининг юзини мухлисларга кўрсатди