Мамлакатимизда капитал бозорини ривожлантириш, самарали фаолиятини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки эркин муомаладаги қимматли қоғозлар ҳажми ЯИМнинг бир фоизига ҳам етмайди ва бу соҳани тубдан ислоҳ қилиш зарурлигини кўрсатади. Қолаверса, бу борада фойдаланилмаган имкониятлар жуда кўп. Айниқса, иқтисодиётнинг банк секторига қарамлиги, давлатнинг эса ушбу секторидаги иштироки камайиши лозим.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан мазкур соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш, бўшлиқларни тўлдириш, инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Хусусан, 2020 йилда «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида» ва «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинди. Кейинчалик ушбу ҳужжат Сенат томонидан маъқулланди ва Президент томонидан имзоланди. Шунингдек, инвесторлар учун муҳим ҳисобланган молиявий ҳисоботлар шаффофлиги ва ахборот очиқлигини таъминлаш, аудиторлик фаолиятини кучайтириш мақсадида «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди.
Шу ўринда депутатлар 2021 йил Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамасида Капитал бозорини ривожлантириш агентлигига бу соҳа ривожи учун етарли миқдорда маблағ ажратилмагани бўйича эътирозлар билдирганини таъкидлаш жоиз.
Сўнгги пайтларда «Миллий тикланиш» демократик партиясининг Сайловолди дастурида муҳим вазифа сифатида белгилаган муқобил кредитлаш тизими ҳақида бежизга кўп гапирилмаяпти. Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам мамлакатимизда Исломий молия тизимини жорий этиш учун зарур ҳуқуқий базани яратиш вақти-соати келгани алоҳида таъкидланган эди. Чунки эътиқодимиз, қадриятларимиздан келиб чиқиб, аксарият тадбиркорлар ўз бизнесини ривожлантириш учун амалдаги кредитлаш хизматидан фойдаланишни исташмайди.
Дунё капитал бозорида, айниқса, ғарбда тез ривожланаётган Исломий молия тизимини жорий этиш орқали Ўзбекистонда ҳам капитал бозори жозибадорлигини ошириш муҳим аҳамиятга эга.
Жорий йилги Давлат дастурида Исломий молиявий хизматларини жорий этишнинг ҳуқуқий асосини яратиш масаласи ўрин олмаган бўлсада, «Миллий тикланиш» партияси ва унинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан Президентимиз томонидан илгари сурилган халқ манфаати ва мамлакат ривожига хизмат қилувчи муҳим ташаббусни амалиётга жорий этиш, бу борада янги қонун лойиҳаларини тайёрлаш, мавжудларини такомиллаштириш бўйича бир қанча чора-тадбирлар белгиланган. Чунки ҳали бу бўйича қилинадиган ишлар кўп. Шу маънода, партия мазкур соҳада самарали, тўғридан-тўғри қонун ҳужжатларини қабул қилинишида фаол иштирок этиб, барча ташаббусларни қўллаб-қувватлайди.
Нодир ТИЛАВОЛДИЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси аъзоси
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси аъзоси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди