Мамлакат иқтисодиётнинг миллий тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг, шу жумладан имтиёз ва преференциялар беришдан кўзланган мақсад соҳани ривожлантириш, рақобатбардошликни ошириш ҳамда тўлақонли соғлом рақобат муҳитида ишлашга тайёрлашдир.
Бироқ, амалиёт шуни кўрсатадики, тақдим этилган имтиёзлар ва преференциялардан самарасиз фойдаланиш тармоқларнинг ривожланишига салбий таъсир қилиб, бозор монополлашувини рағбатлантириши мумкин.
Шунингдек ўрганиш натижаларига кўра, республикамизда имтиёзлар ва преференциялардан солиқдан қочиш воситаси сифатида фойдаланиш оқибатида суистемолликларга йўл қўйилаётганлиги, хужалик юритувчи субъектларга имтиёзлар тақдим этилишининг шаффоф механизмлари жорий этилмаганлиги, уларни тақдим этишдан кузланган мақсадларга эришилганлигини баҳолаш ва фойдаланиш устидан тизимли мониторинг ўрнатилмаганлиги, муддатсиз имтиёзларни бериш ҳолатлари ортиб бораётганлиги, имтиёз бериш шартлари ҳамда уни тугатиш ва бекор қилишнинг ҳуқуқий асослари мавжуд эмаслиги каби омиллар сабаб бўлаётганлиги аниқланди.
Бугунги кунда, хўжалик юритувчи субъектларга солиқ ва божхона тўловларини тўламаслик ёки уларни камроқ миқдорда тўлаш, тендер савдоларсиз харид қилиш, имтиёзли кредитлаш, айрим турдаги фаолият турларини имтиёзли равишда амалга ошириш ва бошқа турли ҳил эксклюзив ҳуқуқлар тақдим этилган. Шу билан бирга, хўжалик юритувчи субъектларга тақдим этилаётган афзалликларнинг қайси тури имтиёз ҳисобланиши, имтиёзлар канака кўринишда бўлиши амалдаги қонун ҳужжатларида аниқ белгилаб берилмаган.
Солиқ кодексининг 75-моддасига кўра, солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига бошқа солиқ тўловчиларга нисбатан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган афзалликлар, шу жумладан солиқни тўламаслик ёки уларни камроқ миқдорда тўлаш имконияти солиқ имтиёзлари деб эътироф этилади.
Преференция (лот. praeferentia — афзал кўраман) — бирор бир фаолият турини қўллаб қувватлаш учун айрим давлатлар, корхоналар, ташкилотларга бериладиган афзалликлар, имтиёзлар. Преференциялар солиқларни камайтириш, божхона божларидан тўловлардан озод қилиш, имтиёзли кредитлар тақдим этиш шаклларида амалга оширилади.
Солиқ кодексининг 75-моддасида келтирилган таърифда “солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган афзалликлар” ибораси келтирилган, лекин бу афзалликлар имтиёзлар ва преференцияларнинг тўлиқ мазмунини қамраб олмайди ҳамда қонун ҳужжатларида имтиёзлар асосан қандай кўринишларда тақдим этилиши белгиланмаган. Натижада, ушбу ҳолат носоғлом рақобат муҳитини шаклланиши билан биргаликда имтиёзларни суистемол қилиш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан юридик шахсларнинг жавобгарлигини белгилаш имконини бермасдан қолмоқда.
Қонунчилик ҳужжатлари таҳлили шуни кўрсатдики, 2016 йилнинг 1 январидан 2021 йилнинг сентябргача бўлган даврда жами 300 дан ортиқ, шу жумладан, 55 та давлат корхоналари ва уюшмаларига якка тартибдаги индивидуал характердаги солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар берилган. Тақдим этилган 300 та имтиёздан 120 таси амал қилиш муддати кўрсатилмаган ҳолда (муддатсиз), 54 та имтиёз 3 йилдан ортиқ муддатга берилган.
Имтиёз ва преференцияларни тақдим этишда давлатнинг талаблари ва шартлари, улардан фойдаланувчилар томонидан эришилиши лозим бўлган мақсадли кўрсаткичлар аниқ белгилаб берилмасдан қолмоқда. Натижада хўжалик юритувчи субъектларда имтиёзлардан унумли ва самарали фойдаланиш масъулиятсизлигини келтириб чиқариб, фақатгина солиқдан қочиш манфаатини кучайишига олиб келмоқда.
Имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш самарадорлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш тизими мавжуд эмас. Амалдаги қонунчиликда, шу жумладан бевосита солиқ масалаларини тартибга солувчи Солиқ кодекси ҳамда бошқа қонун ҳужжатларида тақдим этилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш самарадорлигини баҳолаш ва мониторинг қилиш масалалари деярли тартибга солинмаган. Шунингдек, мазкур вазифа бирон бир ваколатли органга юклатилмаган. Оқибатда, имтиёзни қўллаш муддатини олдиндан бекор қилиш масаласини ўз вақтида кўриб чиқилиши ҳамда самарасиз фойдаланилган имтиёз суммаларини бюджетга мажбурий қайтаришга имкон бермасдан қолмоқда.
Имтиёз ва преференциялардан фойдаланиш натижадорлиги бўйича маълумотлар очиқ эълон қилинмайди ҳамда улардан фойдаланган ташкилотлар рўйхати очиқланмаган.
Хўжалик бошқаруви органларига берилган имтиёзларнинг самарадорлигини очиқ эълон қилиш тизимининг жорий этилмаганлиги бозордаги носоғлом рақобат муҳитида фаолият юритишига олиб келмоқда.
Квази-давлат сектори учун имтиёзлар бериш тизимини ўрганиш шуни кўрсатдики, уларга, шунингдек, уларнинг таркибига кирувчи ташкилотларга, жами 250 дан ортиқ индивидуал имтиёз ва преференциялар берилган, бу ўз навбатида, ички бозор рақобатбардошлигига салбий таъсир кўрсатиб, алоҳида имтиёз ва преференцияларга эга хўжалик юритувчи субъектларнинг тадбиркорлик фаолияти фаоллигини пасайтиради ва хусусий секторнинг ривожланишига тўсқинлик қилади.
Буюк Британияда имтиёзлар самарадорлигини баҳолашни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (HM Treasury), Фойда ва божхона хизмати (Her Majesty's Revenue and Customs, HMRC) ва Солиқ тизимини соддалаштириш Бошқармаси (Office of Tax Simplification, OTS) томонидан амалга оширилади. Мазкур имтиёзлар самарадорлигини баҳолаш методология асосида амалга оширилиб, натижалар асосида ҳисобот тузилади. Хисобот Ғазнага юборилади ҳамда келгуси йил учун бюджетни режалаштиришда ҳисобга олинади.
Буюк Британияда расмий манбаларда чоп этиладиган солиқ имтиёзларини баҳолаш ҳисоботларини юритиш амалиёти муваффақиятли қўлланилмоқда. Хусусан 108 та солиқ имтиёзлари, уларнинг қўллаш самарадорлиги баҳолаш натижалари билан солиқ имтиёзлари реестрида эълон қилиб борилади.
Германияда 20 та энг муҳим солиқ имтиёзларини баҳолаш Федерал молия вазирлигининг буйруғи билан учта тадқиқот гуруҳи томонидан танлов асосида амалга оширилди. Ижрочилар орасида Кёлн шаҳри университети, “Copenhagen Economics ApS” Дания консалтинг компанияси ва Мангеймдаги Европа илмий тадқиқотлар маркази бор. Ҳар бир марказ муайян солиқ имтиёзларини экспертиза қилиш ва баҳолашни амалга оширди.
Маълумот учун: Имтиёзлар самарадорлигини баҳолаш механизми Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган. Баҳолаш хисоботи уч қисмдан иборат бўлди: 1) имтиёзни сақлаб қолиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш бўйича мутахассислар тавсияси ҳамда бажарилган баҳолаш натижаларининг хулосаси; 2) ҳар бир имтиёзни баҳолаш натижалари тақдимотини ўз ичига олган доклад; 3) имтиёз натижадорлигининг бюджетга таъсири тўғрисидаги ҳисобот.
Юқоридаги таҳлиллардан келиб чиқиб, хорижий давлатлар тажрибасига асосланиб қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш таклиф этилади:
1) имтиёз ва преференцияларни инвентаризациядан ўтказган ҳолда, уларнинг иқтисодиётга ва соғлом рақобат муҳитига салбий таъсирини чуқур таҳлил қилиш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ тубдан қайта кўриб чиқиш;
2) имтиёз ва преференцияларни тақдим этишда давлатнинг талаблари ва шартлари, улардан фойдаланувчилар томонидан эришилиши лозим бўлган мақсадли кўрсаткичларни аниқ белгилаш механизмини жорий этиш;
3) имтиёз ва преференцияларнинг тушунчасини, турлари ва шаклларини тўлиқ ифодалайдиган таърифини қонун ҳужжатларида назарда тутиш.
Дилдора Анварова,
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот
институти бош маслаҳатчиси
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот
институти бош маслаҳатчиси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи