Сочларингиз тез ёғланиб кетяптими, учлари қуруқ бўлиб қолганми? Балки, масала шампуньда эмас, уни қандай қўллаётганингизда. Испаниялик трихолог-доктор Айна Салом бош ювишда кўпчилик йўл қўядиган учта асосий хатони маълум қилди. Ушбу тавсиялар орқали сочингизнинг ҳолатини яхшилашингиз мумкин.
1. Шампунни нотўғри қўллаш
Кўпчилик шампунни соч бўйлаб тўлиқ суртиб, кўпиклаб ювишни одат қилган. Аслида эса шампунь фақат бош терисига, яъни илдиз қисмига суртилади. Доктор Саломнинг таъкидлашича, шампуньнинг мақсади — теридаги кир ва ёғларни тозалашдир. Шампундан ортиқча фойдаланиш соч учларини қуритиб, уларнинг ҳолатини янада ёмонлаштиради. Шампунни илдизларга массаж қилган ҳолда қўллаш, кейин эса оқим сув билан соч бўйлаб тарқалиши кифоя.
2. Жуда иссиқ сувда ювиш
Ўзбекистонда айниқса қиш ойларида кўпчилик бошини илиқдан иссиқроқ сувда ювишга урғу беради. Аммо бу одат соч учун зарарли. Иссиқ сув нафақат соч тузилмасини шикастлайди, балки сальник безларни фаоллаштиради — натижада, соч тез ёғланиб, янги ювилганига қарамасдан, тезда ифлос кўринишга келади. Шунинг учун бошни фақат илиқ, яъни тана ҳароратига яқин сувда ювиш тавсия этилади.
3. “Иккинчи ювиш” усулидан фойдаланмаслик
Агар сизнинг мақсадингиз — тоза, енгил ва ҳажмли сочларга эга бўлиш бўлса, “икки марта ювиш” усулини қўллаш жуда самарали. Биринчи марта шампунь — кир ва маҳсулот қолдиқларини тозалайди. Иккинчи марта эса — бош терисини тетиклаштириб, кондиционер ва парвариш воситалари учун яхши асос яратади. Бу усул, айниқса, соч илдизларида тез ёғ тўпланадиганлар учун фойдали ҳисобланади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!