date

"Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют

"Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют

Конференциялар лигаси саралаш босқичидан ўрин олган "Черно море" - "Истанбул Башакшехир" клуби ўртасидаги беллашув ўз ниҳоясига етди.
Мазкур тўқнашувда Туркия клуби минимал 0:1 ҳисобида муваффақиятга эришди.
Мухлислар биринчи бўлимда гол кўришмади. Иккинчи бўлимнинг 52-дақиқасида Омер Али Шахинер ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Бу гол эса ўйин тақдирини ҳал қилди.
73-дақиқада эса ҳамюртимиз Элдор Шомуродов захирадан майдонга тушди. Шу орқали, ҳамюртимиз янги клубидаги расмий дебют учрашувида иштирок этди.

"Черно море" - "Истанбул Башакшеҳир" 0:1

Гол: Омерали Шеҳинер (52).

"Черно море": Пламен Илиев, Асен Дончев, Живко Атанасов, Влатко Дробаров, Цветомир Панов, Васил Панаётов, Давид Телес, Уэслен Жуниор (Жоао Педро, 79), Асен Чандаров (Димитар Тонев, 63), Николай Златев (Георги Лазаров, 62), Челсо Сидней.

"Истанбул Башакшеҳир": Муҳаммад Шенгезер, Кристофер Опери, Оссейну Ба (Ҳамза Гюрелер, 65), Лео Дуарте, Онур Булут, Омерали Шеҳинер (Лливер Кемен, 66), Берат Ўздемир, Мигель Креспо, Иван Брнич (Элдор Шомуродов, 73), Нуно Да Коста (Дениз Туруч, 73), Юсуф Сари.

Огоҳлантириш: Челсо Сидней (45), Оссейну Ба (49), Живко Атанасов (82).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют