Ўзбек снайперлари 25 мамлакат армиясини ортда қолдирди

1 дақиқа ўқиш40.1K
Ўзбек снайперлари 25 мамлакат армиясини ортда қолдирди
Ўзбекистон снайперлари Хитойнинг Урумчи шаҳрида ўтказилган «Ўткир қилич-2025» (Sharp Blade-2025) мусобақасида муваффақиятли иштирок этиб, икки йўналишда ғолибликни қўлга киритди, деб Республика Миллий гвардияси матбуот хизмати хабар берди.

Мусобақада 25 давлатдан 45 та жамоа иштирок этди. Ўзбекистон снайперлари 1,2 км масофадаги 24 та нишонни тезкор йўқ қилиш ҳамда шаҳар шароитидаги 100-650 метр масофадаги 6 та объектни аниқ йўқ қилиш бўйича беллашувларда 1-ўринни эгаллади.

Бундан ташқари, мусобақанинг бошқа йўналишларида ҳам ўзбекистонлик ҳарбийлар 8 та медаль, 10 та диплом ва бир қатор эсдалик совғаларини қўлга киритишга муваффақ бўлишди.

Беллашувларда Жанубий Корея, Венгрия, Испания, Индонезия, Куба, Россия ва бошқа давлатларнинг ҳарбий жамоалари қатнашди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?