date

Самарқанднинг тарихи яна 500 йилга узайди

Самарқанднинг тарихи яна 500 йилга узайди

Навбатдаги сессияда Самарқанд вилояти халқ депутатлари кенгаши Самарқанд шаҳарининг ёшини 3000 йил этиб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди, деб Kursiv.media хабар берди.

Бу хулосага Афросиёб ва Кўктепа ёдгорликлари ҳамда Кўксарой майдонидаги Амир Темур қасри жойлашган ҳудудларда олиб борилган археологик тадқиқотлар асосида келинди.

Самарқанд археология институти директори Муминхон Саидов таъкидлашича, шаҳар тарихи 150 йилдан ортиқ вақтдан бери ўрганиб келинмоқда.

Авваллари Самарқандга 1500 йил деб ҳисобланган, кейин 2000 йил деб белгиланган. 1970 йилда унинг ёши 2500 йил деб эълон қилинган, 2000-йиллар бошида эса ўзбек-француз экспедицияси 2750 йил деб баҳолаган.

Бироқ 2024 йилда Самарқанддан 25 км узоқликда жойлашган Кўктепадаги янги археологик маълумотлар асосида яна бир бор унинг тарихи қайта кўриб чиқилди.

Тадқиқотчилар М. Исомиддинов, Клод Рапен ва М. Ҳасанов янги ва аввалги топилмаларни таҳлил қилиб, шаҳар милоддан аввалги I минг йиллик бошларида шаклланган урбанизация маркази эканлигини аниқлашди.

Сессия доирасида тақдимот ҳам ўтказилди. Унда Самарқанд ҳудудида шаҳар ҳаётининг бошланиши милоддан аввалги II минг йиллик охири ва I минг йиллик бошларига тўғри келиши таъкидланди.

Йиғилиш якунида ушбу илмий янгиликлар, материаллар ва ҳужжатлар махсус идораларга ўрганиш ва сақлаш учун топширилиши белгиланди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Самарқанднинг тарихи яна 500 йилга узайди