date

Ҳаво ҳарорати қачон 40 даражадан пастга тушади?

Ҳаво ҳарорати қачон 40 даражадан пастга тушади?
«Ўзгидромет» 25–28 июл кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра мамлакатимиз бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи 33-43° гача, кечаси 19-30° оралиғидаги ҳаво ҳарорати (ҳудудга қараб) кутилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 25-26 июлда 22-27°, 27-28 июлда 20-25°, кундузи 25 июлда 37-42°, 26-28 июлда 33-38° бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 25-26 июлда кечаси 24-29°, кундузи 38-43°, 27-28 июлда кечаси 21-26°, кундузи 34-39° бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 23-28°, кундузи 25-26 июлда 35-40°, 27-28 июлда 33-38° бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 25-30°, кундузи 25-26 июлда 38-43°, 27-28 июлда 37-42° бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-27 июлда кечаси 23-28°, кундузи 35-40°; 28 июлда кечаси 21-26°, кундузи 33-38° бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24°, кундузи 25-27 июлда 28-33°, 28 июлда 25-30° бўлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ҳаво ҳарорати қачон 40 даражадан пастга тушади?