
Қуйидаги мақола чўлда сув топишнинг осон ва самарали усули ҳақида маълумот беради. Бу усул ўзининг оддийлиги ва ишончлилиги билан ажралиб туради.
Ҳар ким саёҳат, ҳордиқ чиқариш ёки иш билан чўл ҳудудида юришга тўғри келиши мумкин. Лекин чўлда сувсиз қолиб кетиш – инсон учун жуда хавфли вазиятдир. Айниқса, ёзнинг жазирамасида инсон организми тез чанқоқлайди. Агар сиз сув олиб кетишни эсдан чиқарган бўлсангиз ёки сувингиз тугаб қолган бўлса, хавотир олишга ўрин йўқ!
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири чўлда сув топишнинг жуда осон усулини намойиш қилди.
Бу усулнинг амалдаги қадамлари:
1. Аввало, ерда кичик бир чуқурча ковланади.
2. Кейин сув идиши ёки пластик шиша ёрдамида идиш шаклидаги қисм ажратилиб, ковланган чуқурчага жойлаштирилади.
3. Идишнинг атрофи яхшилаб тупроқ билан ёпилади.
4. Идишнинг усти целлофан плиёнка билан ёпилиб, атрофлари яхшилаб кўмилади.
5. Тахминан 30-45 дақиқа давомида кутасиз.
Натижада, қуёшнинг иссиқлиги туфайли тупроқдаги намлик буғланиб, плиёнканинг остида йиғилади ва идишга тушади. Мана шу йўл билан сув ҳосил бўлади.
Фойдаланувчи ўз видеосида бу усулнинг нақадар самарали эканини аниқ кўрсатган. 30-45 дақиқадан сўнг плиёнкани очиб, идишда етарли миқдорда сув йиғилганини кўриш мумкин.
Бундай усул чўл шароитида ҳаётни сақлаб қолиш учун ажойиб имкониятдир. Биргина пластик шиша ва целлофан плиёнка орқали инсон ўз ҳаётини асраб қолиши мумкин.
Шунинг учун саёҳатга чиқишда ҳар доим керакли буюмларни олиб юришни унутманг. Аммо сувсиз қолганингизда мазкур усулни эслаб қолишингиз, эҳтимол, ҳаётингизни сақлаб қолиши мумкин!
Ҳар қандай вазиятда ҳам хавфсизлик чораларини кўриб, ўзингизни асранг! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар