Фикр билдириш ҳар бир шахснинг ҳуқуқидир. Фикрга нисбатан муносабат билдириш ҳам ҳуқуқлар ичра бир ҳуқуқдир. Ҳозирда шу – билдирилган фикрга нисбатан муносабат билдириш ижтимоий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб боряпти. Фикрлар тўқнашуви воситасида янги қарашлар, мулоҳазалар пайдо бўлаяпти. Мадомики бу иш тинч-тотув, яхшиликка интилиш руҳида амалга оширилса, унга ижобий кўз билан қарамоғимиз, қўллаб-қувватлашимиз зарур. Шу билан бирга... фикрга нисбатан муносабат билдириш сифати, савияси устидан ҳам ишлашимиз лозим бўлади...
Azon.uz сайтида “Овропанинг хатарли истиқболи” номли мақола чиққан эди. Мақола муаллифи ғарб оламига хос баъзи салбий ҳолатларни тилга олиб, жамиятимиз улардан сақланмоғи лозимлиги фикрини олдинга сурган. Мақола ила Овропа халқлари ҳаётини умумий, кенг қамровли таҳлилини қилишни эмас, балки айнан баъзи иллатларнинг хатаридан огоҳ этиш мақсад қилингани кўриниб турибди. Аммо бу мақолага нисбатан ижтимоий тармоқларда билдирилган бир фикрга кўзим тушди. Ушбу пост мисолида фикрга муносабат билдиришдаги баъзи тушунчавий... тушунмовчиликларни енгил таҳлил қиламиз.
Иқтибос: «Yevropada o‘zaro hurmat, ishonch, muhabbat tuyg‘ulari yo‘qolib borayotgan ekan. Insoniy xislatlarning unutilib ketayotgan ekan. Ovro‘palik kishilar bugun faqat moddiy dunyo hisobigagina kun kechirmoqda emish: D. Men Yevropada ham, AQShda ham yashaganman, lekin o'zbeklardek individualist, materialist, molparast, poraxo'r va qo'rqoq, kuch va pulga sig'inuvchi xalqni u yerda ko'rmaganman.
Yevropada muammolar talaygina, lekin u muammolar to'q jamiyatning muammolari va ular o'zini isloh qilib oladi kritik nuqtaga kelganda, buni Yevropa tarixi bir necha bor isbotlagan. Ijtimoiy va ong rivojlanishi bo'yicha bir necha pog'ona ulardan past turadigan musulmonlarimiz to oynaga yaxshilab qarab olib, o'zining qusurlari bilan shug'ullanib, o'zini isloh qilmaguncha, umuman boshqa xalqlar haqida og'iz ochishga ham ma'naviy haqqi yo'q. Aksi holda, sublimatsiyaga o'xshab qolayapti.
Xullas, oldin o'zinga boq, keyin nog'ora qoq. (Иқтибос тугади)
Энди таҳлил. Аввало, мақола муаллифи, боя айтганимиздек, ғарб халқлари ҳаётини тўлақонли таҳлил қилишни ҳамда бизнинг улардан устунлик тарафларимизни сарҳисоб қилишни мақсад қилмаган. Буни айтдик.
Кейин ғарб ҳаётига хос иллатлар бу – аввало чуқур, фундаментал маънавий низомларнинг изидан чиқиши билан боғлиқ бўлган руҳий иллатлардир. Нима дегани бу?
Ислом дини инсониятга дунё низомини тутиб турган нарсаларнинг кетма-кетлигини (иерархиясини) очиб берди. Яъни моҳиятан улкан, катта тушунчаларни ҳам, кичигини ҳам ўз ўрнига қўйиб берди.
Ислом таълимоти ижобий нарсаларни тавсифлаш билан бирга салбий нарсаларни ҳам тушунтириб, каттасинию кичигини – ҳаммасини ўз жойига “жойлаштириб” берди. Қилмишларнинг энг салбийларини тилга олиб, баъзилари еру-осмонни... ларзага келтириши ҳақида хабар берди. Эътибор ила қараладиган бўлса, яхшилик ва зулмнинг энг катталари инсоннинг ҳаракатлари билан эмас, балки одам боласининг... дунёқараши билан, эътиқоди билан, баъзи нарсаларга ишониш-ишонмаслиги, ниманидир тан олиши ёки рад этиши билан, яъники кўзга кўринмас – маънавий олам билан боғланган.
Яратган Зот ўзи яратган дунёда нима аҳамиятлироқ эканини яхши билади. Биз эса – йўқ.
Ислом келтирган ҳақиқий... ҳақиқатларни рад этган киши, хоҳ бўлсин унда дунёнинг бор мулки ва уни ўзгаларга улашсин, барибир энг катта золимдир. Кўзимизга энг чиройли хулқ эгаси бўлиб кўринган, аммо ҳақни инкор қилган – еру осмонни ларзага келтирувчи шахсдир.
Ғарб мафкурасининг энг чуқур иллатлари гарчи ташқи саранжомликка бурканиб олиб, бироз яширинган бўлса-да, ҳақ нигоҳ остида отнинг қашқасидек намоён бўлиб қолади. Гап оддий Овропа ва Америка халқларида эмас. Гап ўша халқларнинг устига келиб, улардан ҳақиқатни яшириш учун бор имкониятини сарфлаётган, хусусан Ислом динини ёмонотлиқ қилиб, Исломнинг ҳар бир инсон фитратига мос келувчи ҳақиқатини яширишга отланган корчалонлар ва улар яратган, тизимли равишда дунёга ёйилаётган истеъмолчилик дунёқарашида.
Шу боисдан ғарбнинг чуқур маънавий иллатлари ҳақида гапирилганда “аввал ўзингга боқ” мақолини айтиш мантиқий хатоликдир. Бизнинг ҳолатимиз кўримсиз. Аммо исломий ҳақиқатлардан, салбий амаллар иерархиясидан келиб чиқадиган бўлсак, ҳолатимиз яхши бўлмаса-да, ғарбнинг ҳолатидан анча тузук. Ҳолатимизни эса бошини бир жойга уриб олиб вақтинча гангиб, ўзини йўқотиб қўйган, аммо ўзига келгандан сўнг улкан ишларга қодир, асоси бақувват кишига ўхшатса бўлади...
Муҳаммад ШАКУР
Манба: Azon.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»