date
views 113

Бухоро шаҳрида 3 та автомобил ёниб кетди

Бухоро шаҳрида 3 та автомобил ёниб кетди
Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Бухоро шаҳрида учта автомобил иштирокида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, бугун, 12 май куни соат 11:45 да «Фитрат» МФЙ, Миракон кўчасида жойлашган автотураргоҳда ёнғин бўлаётгани тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган. Воқеа жойига учта ёнғин-қутқарув автоэкипажи жалб қилинган ва улар ёнғинни бартараф этган.

Ҳодиса оқибатида Lacetti, Captiva ва Nexia-2 русумли автомобиллари қисман ёнган.

«Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади», — дейилади хабарда.

Фото: Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухоро шаҳрида 3 та автомобил ёниб кетди