
Ўзбек санъаткорлари карантин вақтида мухлисларини зериктирмасликка ҳаракат қилмоқда. 2 май куни ҳам улар ўзларининг Instagram’даги саҳифаларига турли хил қизиқ видео ва фотопостлар жойлади.
Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков санъат аҳли ва кўнгиллиларга мурожаат қилиб, тошқин оқибатида азият чеккан сирдарёликларга ёрдам беришга чақирди.
Хонанда Шоҳруҳхон «Гулим» деб номланган қўшиғи ва клипини тақдим этди. Клипда бош ролни унинг рафиқаси, актриса Асал Шодиева ижро этган. Шоҳруҳхон клипда Асал Шодиевага севгисини рус тилида изҳор этган.
Актриса Феруза Норматова тошқин оқибатларидан азият чеккан сирдарёликларга сабр тилади.
Актриса Муқаддас Саъдуллаева фолловерларини шукр қилишга, атрофдаги яхшиликларни ҳис этишга чақирди.
Хонанда Муниса Ризаева ҳаётидаги синовли кунлар ҳақида гапирди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар