
«Манчестер Сити» клуби таркибига бир вақтда келиб қўшилган икки ёш футболчи – Ўзбекистонлик иқтидорли ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ва бразилиялик истеъдодли ярим ҳимоячи Витор Рейс қисқа вақт ичида дўстлашиб кетган. Аммо қизиғи шундаки, уларнинг мулоқоти деярли инглиз тилини билмаслиги сабабли, асосан имо-ишоралар билан кечмоқда.
Бу ҳақда Витор Рейс клубнинг ижтимоий тармоқларида эълон қилинган видеода айтиб берди:

«Ҳуса (Ҳусанов) билан жамоага бир хил пайтда келдик, шу сабабли иккаламиз учун ҳам бу муҳит янги эди. Қаҳвахонага ҳам бирга борамиз, бошқа ишларимизни ҳам доим бирга қиламиз. Асосий қийинчилик – тил билмаслигимиз, на мен, на Ҳуса инглизча гаплаша олмаймиз. Шунинг учун кўпинча имо-ишоралар ва кулгу билан мулоқот қиламиз».
Рейснинг айтишича, бу ҳолат уларни янада яқинлаштирган ва дўстликни мустаҳкамлаган:
«Ҳуса менга худди акамдек бўлиб қолди. У билан танишган кунимданоқ дўстлашиб олдик ва тез орада яқин дўстларга айландик. Қийинчиликларни бирга енгиб ўтиш ва бир-биримизни қўллаб-қувватлаш орқали бу ердаги ҳаётимиз ҳам енгилроқ бўлди».
Ёш футболчиларнинг жамоа таркибида ўз ўрнини топиши ва инглиз тилини мукаммал ўрганиб олиши учун клуб раҳбарияти томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Абдуқодир Ҳусанов ва Витор Рейс келгусида «Манчестер Сити»нинг асосий таркибида муҳим рол ўйнаши мумкин бўлган катта иқтидор эгаларидир.
Zamin.uz таҳририяти ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ва унинг яқин дўсти Витор Рейсга катта муваффақиятлар ва янги ютуқлар тилаб қолади. Улар дўстлиги ва ўйинлари билан клуб мухлисларини яна кўп бор қувонтиришларига ишонамиз! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар