date
views 1 444

Эл-Класико миллиардлик кайфиятда: "Барселона" тарихий даромад қайд этди!

Эл-Класико миллиардлик кайфиятда: "Барселона" тарихий даромад қайд этди!
11 май куни бўлиб ўтган Испания чемпионатининг 35-тури доирасидаги "Барселона" – "Реал Мадрид" учрашуви нафақат майдондаги драматик натижа билан, балки молиявий томонлама ҳам клуб тарихига кирди. Каталонияликлар сўнгги йиллардаги энг юқори даромадни қайд этган ўйинни ўтказишди.

Камп Ноудаги ушбу "Эл-Класико" нафақат тўртта томонлама кураш ва голлар билан тўлиб-тошган спектакл бўлди, балки молиявий жиҳатдан ҳам ҳақиқий рекорд яратди — "Барселона" билетлар сотуви орқали 13,8 миллион евро даромад қилди. Бу клуб тарихидаги энг юқори кўрсаткич саналади.

Учрашувни жонли томоша қилиш учун 50 319 нафар мухлис стадион трибуналарини тўлдирди. Чипта нархларининг юқорилигига қарамай, талаб юқори бўлиб, барча ўринлар тўлиқ тўлди.

Мазкур жангда "Барселона" ўзининг ашаддий рақиби "Реал" устидан иродали ғалабага эришди. Ўйин 4:3 ҳисоби билан якунланди. Бу натижа орқали Ханс-Дитер Флик шогирдлари Ла Лигадаги етакчиликни янада мустаҳкамлашди. Айни пайтда "Барселона" ҳисобида 82 очко мавжуд, "Реал" эса 75 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

Чемпионатнинг якунланишига бор-йўғи 3 тур қолган бир пайтда, "Барса"нинг бу ғалабаси ва молиявий ютуғи клубнинг руҳий устунлигини янада оширди.

Zamin.uz таҳририяти ушбу рекордли натижа билан "Барселона"ни табриклайди ва жамоанинг олдиндаги беллашувларда ҳам барқарор муваффақиятларга эришишини тилаб қолади. Мухлислар эса бу каби “Эл-Класико”ларни янада кўпроқ кўришга тайёр!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эл-Класико миллиардлик кайфиятда: "Барселона" тарихий даромад қайд этди!