date

Тадбиркорга PUMA сохталиги учун жарима белгиланди

Тадбиркорга PUMA сохталиги учун жарима белгиланди
2025 йил 31 октябрь куни Ўзбекистон Адлия вазирлиги Германиянинг Puma SE компаниясига тегишли PUMA брендини ноқонуний ишлатган тадбиркорни жавобгарликка тортди. Вазирлик қарорига кўра, унга 41 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.

Текширув давомида тадбиркор PUMA савдо белгиси остида сохта маҳсулот ишлаб чиқариб, сотганлиги аниқланди. Можаро якунида Адлия вазирлиги тадбиркорга бошқа бировнинг брендидан фойдаланишни тўхтатишни ва 100 базавий ҳисоблаш миқдори (41,2 миллион сўм) асосида ҳисобланган жаримани тўлашни буюрди.

Вазирлик тадбиркорларга ўз савдо белгиларини рўйхатдан ўтказиш ва брендларнинг ноқонуний ишлатилиши ҳолатлари ҳақида 1008 ишонч телефони ёки info@adliya.uz электрон манзили орқали хабар беришни эслатди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбиркорга PUMA сохталиги учун жарима белгиланди