Интернетдаги ҳақорат ва сўкинишлар жазога сабаб бўлади

1 дақиқа ўқиш232
Интернетдаги ҳақорат ва сўкинишлар жазога сабаб бўлади

3 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида интернетда сўкиниш, ҳақорат қилиш, шилқимлик ва бошқа безорилик ҳаракатлари учун маъмурий жавобгарлик белгиланиши назарда тутилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Қонун лойиҳасига кўра, телекоммуникация ва интернет тармоқларида одобсиз сўзлардан фойдаланиш, ҳақоратомуз ёзувлар ёзиш, жамоат осойишталигини бузадиган ҳаракатлар қилиш энди маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. Ушбу меъёрлар жамиятда тинчликни мустаҳкамлаш, айниқса ёшларга салбий таъсир кўрсатаётган ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган.

Шунингдек, бошқа давлатдаги ҳарбий ҳаракатларга қўшилишни тарғиб қилувчи материалларни тарқатиш, реклама қилиш ёки оммага намойиш этган шахслар ҳам жавобгарликка тортилади.

Лойиҳада яна бир муҳим жиҳат – шахсий ҳуқуқбузарлигини Интернет ёки ОАВ орқали тарғиб қилган шахсга ҳам жавобгарлик белгиланмоқда. Бу ҳуқуқбузарликларни оммалаштириш ва уларга тақлид қилишнинг олдини олиш учун киритилган.

Қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаган депутат Алишер Қодировнинг таъкидлашича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддасига 1-қўшимча киритилмоқда. Унга кўра, ижтимоий тармоқларда ҳақоратли ёки жамоат тартибини бузувчи ҳаракатлар учун 5 миллион сўмгача жарима ёки 10 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?