date

Беруний мукофоти илк совриндорлари аниқланди

Беруний мукофоти илк совриндорлари аниқланди
6 ноябр куни Самарқандда сунъий интеллект этикаси соҳасидаги тадқиқотлар учун Беруний номидаги UNESCO-Ўзбекистон халқаро мукофотининг илк совриндорлари эълон қилинди. Ушбу мукофот 2023 йилда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан таъсис этилган бўлиб, унинг асосий мақсади сунъий интеллектни этика, инсон ҳуқуқлари ва жамият манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ривожлантираётган олимларни қўллаб-қувватлашдир.

Илк мукофот соҳиблари бразилиялик профессор Виржилио Аугусто Фернандес де Алмейда, франциялик профессорлар Сюзан Перри ва Клаудия Рода, шунингдек, Хитойнинг Тсингхуа университети олимлари Лан Сюэ, Чжэн Лян ва Цянь Сяо бўлди. Мукофот топшириш маросими UNESCOнинг 43-Бош конференцияси доирасида ўтказилди.

Тадбир муносабати билан The UNESCO Courier журналининг махсус сони инглиз ва ўзбек тилларида чоп этилди. Ушбу сон буюк олим Абу Райҳон Берунийнинг илмий меросига бағишланган бўлиб, UNESCOнинг рақамли кутубхонасига киритилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Беруний мукофоти илк совриндорлари аниқланди