date

Ўзбекистонликлар Қозоғистон бўйлаб сафарларда эҳтиёткор бўлишга чақирилди

Ўзбекистонликлар Қозоғистон бўйлаб сафарларда эҳтиёткор бўлишга чақирилди

Қозоғистонда бўлиб турган ёки ушбу мамлакат орқали транзит ўтаётган Ўзбекистон фуқароларига йўлларда янада хушёр бўлиш тавсия этилди. Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси хабарига кўра, кескин совиш фонида қор бўрони ва музламалар кучайиб, йўл-транспорт ҳодисалари кўпайган. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Қайд этилишича, энг оғир авариялар кўпинча лицензияга эга бўлмаган ва техник носоз автомобиллар иштирокида содир бўлмоқда. Шу боис, фуқаролардан ноқонуний такси хизматларидан фойдаланмаслик, имкони қадар поезд ёки самолётни танлаш сўралган.

Шунингдек, фақат расмий ташувчилар хизматидан фойдаланиш, йўлга чиқишдан олдин об-ҳаво прогнози ҳамда автомобиль йўллари ҳолатини текшириб олиш тавсия қилинди. Фавқулодда вазиятларда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонасига +7 172 95-42-52 ёки Миграция агентлиги ваколатхонасига +7 771 730-44-00 рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонликлар Қозоғистон бўйлаб сафарларда эҳтиёткор бўлишга чақирилди