date

Сўмга нисбатан ҳурматсизлик учун 41 миллион сўм жарима

Сўмга нисбатан ҳурматсизлик учун 41 миллион сўм жарима

Ўзбекистон ҳудудида миллий валюта — сўмга нисбатан ҳурматсизлик қилган хорижий фуқаролар қонун олдида жавобгарликка тортилди. Хитой фуқаролари бўлган айрим ишчилар Ўзбекистоннинг расмий пул бирлигини ёқиб, сигарет тутатгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳуқуқий баҳолаш ишлари олиб борилиб, қонунбузарлардан расмий узр сўраттирилди. Шунингдек, уларга нисбатан маъмурий жазо қўлланилди.

Маълум қилинишича, ҳар бир қонунбузарга базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида жарима тайинланган. Умумий ҳисобда жарима суммаси 41 миллион сўмни ташкил этган.

Мутасаддилар таъкидлашича, миллий валюта давлат рамзларидан бири ҳисобланади ва унга нисбатан бундай муносабат қонунчиликка зид ҳисобланади. Шу боис, фуқаролигидан қатъи назар, барча шахслар Ўзбекистон қонунларига риоя этиши шарт.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Сўмга нисбатан ҳурматсизлик учун 41 миллион сўм жарима