date

Тошкент ҳавосининг сифати танқид қилинди

Тошкент ҳавосининг сифати танқид қилинди
Блоггер Ирина Агзамхўжаева ўзининг Instagram саҳифасида Тошкент шаҳридаги ҳавонинг сифати пастлиги масаласини кўтарди. У ватанига бўлган муҳаббати ва мамлакатнинг тезкор ривожланишидан фахрланаётганини таъкидлаб ўтар экан, аммо бундай ҳавони нафас олишни истамаслигини айтди.

Агзамхўжаева PM2.5 заррачаларининг хавфини алоҳида таъкидлади, улар инсон организмига ўрнашиб, ичкаридан зарар етказишини айтди. Шунингдек, ифлосланган ҳаво унинг соғлиги ва эркин ҳаракатланиш имконини чеклашини қўшимча қилди.

“Ёпиқ деразалар ва ҳаво тозалагич билан яшашни ҳаёт деб бўлмайди”, деди у. Унинг ҳиссий постига кўплаб муносабатлар билдирилди: айрим фойдаланувчилар блоггерни қўллаб-қувватлаган бўлса, бошқалар унинг фикрларига қарши чиқди.

“Ишончим комилки, ҳеч ким одамлар ҳақида қайғурмайди, ҳамма фақат пул ҳақида ўйлайди”, деб якунлади ўз сўзларини Ирина Агзамхўжаева. Блоггернинг видеоси 10 ноябр куни кечқурун эълон қилинган бўлиб, 11 ноябр куни тушга келиб ҳаво сифатининг янги кўрсаткичи эълон қилинди. 

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент ҳавосининг сифати танқид қилинди