date

Курчатов институти ва Ўзатом ҳамкорлик қилади

Курчатов институти ва Ўзатом ҳамкорлик қилади
Курчатов институти ва Ўзатом агентлиги атом энергетикаси соҳасида мутахассислар тайёрлашда ҳамкорлик қилади. Бу ташаббус Россияда ўтказилган ёш олимлар конгрессида ташкилот раҳбари Азим Ахмедҳожаев томонидан маълум қилинди, дея хабар беради Sputnik Ўзбекистон.

"Биз бу ишни ўзбекистонлик мутахассисларни Курчатов институтидаги ноёб қурилмалардан фойдаланиш имкониятига эга қилиш учун амалга оширяпмиз", деди Ахмедҳожаев. Жорий йилнинг кузида Ўзатом ва Росатом ўртасида Жиззахда қурилаётган келажакдаги атом электр станцияси учун мутахассислар тайёрлаш бўйича келишув имзоланган эди.

Мутахассисларни тайёрлаш Тошкентдаги МИФИ филиали негизида амалга оширилиши режалаштирилган. Талабаларни Россияга амалиётга юбориш ҳам режада бор.

Курчатов институти 1943 йилда ташкил этилган. Ушбу ўқув даргоҳи атом энергетикаси соҳасида кадрлар тайёрлаш билан шуғулланади.

Шунингдек, муассаса термоядро синтези, молекуляр физика ва бошқа соҳалар бўйича ҳам илмий изланишлар олиб боради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Курчатов институти ва Ўзатом ҳамкорлик қилади