date

Қарздан қочиб қутулиш йўқ: Cobalt аукционга қўйилди

Қарздан қочиб қутулиш йўқ: Cobalt аукционга қўйилди

Қонун устувор бўлган жамиятда қарз мажбуриятларидан четлаб ўтишнинг иложи йўқ. Бу ҳолат Ёзевон туманида амалга оширилган навбатдаги ижро ҳаракатлари мисолида яна бир бор ўз исботини топди.

Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2024 йил 28 ноябрда қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан, қарздор фуқародан “APEX INSURANCE” акциядорлик жамияти фойдасига 102,4 миллион сўм ундириш белгиланган эди.

Ушбу ижро ҳужжатига мувофиқ, Мажбурий ижро бюросининг Ёзевон туман бўлими томонидан қонун доирасида барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилди.

Аввало, қарздорга нисбатан ижро иши қўзғатилиб, қарзни ихтиёрий равишда тўлаш учун белгиланган муддат берилди. Шунингдек, у расман огоҳлантирилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди. Бироқ берилган имкониятларга қарамасдан, белгиланган вақт ичида қарздорлик бартараф этилмади.

Шундан сўнг, қонун талабларига мувофиқ, мажбурий чоралар қўлланилди. Хусусан, қарздорга тегишли “COBALT” русумли автомашина хатланиб, махсус жарима майдонига жойлаштирилди.

Айни пайтда ушбу транспорт воситаси белгиланган тартибда баҳоланиб, қонуний асосда аукцион савдосига чиқарилди. Савдодан тушган маблағ қарздорликни қоплашга йўналтирилиши белгиланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Қарздан қочиб қутулиш йўқ: Cobalt аукционга қўйилди