
Ўзбекистон Марказий банки вояга етмаганларга онлайн тўловларни амалга оширишга имконият берадиган кўрсатмаларни банкларга юборди. Бу ҳақдаги маълумот регуляторнинг расмий сайтида эълон қилинди.
Регулятор матбуот хизмати маълум қилишича, яқин орада 18 ёшга тўлмаган фуқаролар банк карталаридаги маблағлардан банк иловалари ёки тўлов хизматлари орқали фойдаланиш имкониятига эга бўлишади. Бунгача Ўзнет фойдаланувчилари вояга етмаганлар учун банк карталарини расмийлаштиришда биометрик маълумотлар ва иловаларга улашда муаммолар юзага келганини билдирган эди.
Регуляторнинг қайд этишича, карталар билан боғлиқ фирибгарликларнинг олдини олиш мақсадида банклар ва тўлов хизматлари янги рўйхатдан ўтиш, паролни тиклаш ва бошқа қурилмадан аккаунтга киришда Face-ID функциясини жорий этган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.