
6 декабр куни эрталаб Бухоро вилоятининг Когон туманида жойлашган Shams Ltd корхонасида портлаш содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ҳодиса оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган.
Корхона тоғ-кон саноати учун портловчи моддалар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Портлашдан сўнг заводда ёнғин бошланган бўлиб, уни бартараф этиш учун еттита ёнғин-қутқарув бригадаси жалб этилган.
Корхонанинг тўрт нафар ходими жароҳат олган, уларнинг иккитаси тиббий ёрдам олгач, уйига қайтган. Вазият назоратга олинган, ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Шунингдек, вазирлик маълум қилишича, давлат раҳбари топшириғига биноан махсус ҳукумат комиссияси ташкил этилган. Комиссия жабрланганларга ёрдам кўрсатади ҳамда воқеа сабабларини аниқлайди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.